Линклар

Жириновский Қирғизистонда "исталмаган шахс" деб эълон қилинди


Россия Давлат Думаси депутати Владимир Жириновский.

Россия Давлат Думаси депутати Владимир Жириновский.

Россия Либерал Демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский ва Давлат Думасидаги Либерал демократалар фракцияси Қирғизистон парламентининг Жириновскийни “исталмаган шахс” сифатида эълон қилиш тўғрисидаги қарорини нотўғри деб ҳисоблайди.

Ўтган ойда Жириновский Давлат думасида Қирғизистоннинг Россиядан бўлган қарзларини кечмаслик ва қарз ўрнига Иссиқкўлнинг берилишини талаб қилиш шартлиги тўғрисида гапирган эди. Қирғизистон парламенти Жириновскийнинг бу сўзларини қирғиз давлатини камситиш сифатида баҳолаб, 15 май куни уни Қирғизистонда исталмаган шахс деб эълон қилган.

Владимир Жириновский Интерфакс агентлигига берган суҳбатида Қирғизистон парламентининг мазкур қарорига муносабат билдирар экан “мени нотўғри тушунишибди, мен бу ҳақда расмий баёнот берган эмасман... мен туризим соҳасини ривожлантириш учун Иссиқкўлни 49 йилга ижарага олиш ҳақида гапирган эдим", деб билдирган.
XS
SM
MD
LG