Линклар

logo-print

НАТО кучларига қарши ҳужумда олти афғонистонлик нобуд бўлди


Кобул шаҳрида ҳудкуш ҳужум уюштирилган жой.

Кобул шаҳрида ҳудкуш ҳужум уюштирилган жой.

Афғонистон пойтахти Кобулда халқаро коалиция кучларига қарашли машиналар карвони ўтиб кетаётган пайтда худкуш шахс машинага ўрнатилган бомбани портлатди.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва афғон полицияси ҳужум оқибатида тинч аҳолидан олти киши нобуд бўлгани, камида 35 одамнинг яраланганини маълум қилди.

Кобул полицияси бошлиғи Муҳаммад Аюб Саланги кучли портлаш оқибатида атрофдаги бир неча бинога жиддий зарар етганини айтди.

Пайшанба куни эрталаб Кобулда коалиция карвонига ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган Афғонистондаги НАТО кучлари матбуот котиби Квентон Рехрич воқеа тафсилоти ҳақида маълумот бермади.

Хабарларга кўра, ҳужумни Гулбиддин Ҳикматёр етакчилигидаги Ҳизби Исломий гуруҳи жанггарилари амалга оширганини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG