Линклар

Бухорода “Евро-3” ва ундан юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш режаланмоқда


АҚШнинг Honeywell ва UOP ширкатлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини юқориоктанли нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводга айлантириш лойиҳасини ҳозирлайди.

Бу ҳақда Бухоро заводидаги манбага асосланиб Новий Век нашри хабар қилди.

“Бу компаниялар билан “Евро-3” ва ундан юқори талабларга жавоб бера оладиган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий асослари лойиҳаси бўйича келишувга эришилди”, дейди манба.

Нашрга кўра, заводга керак бўлган ускуналарни етказиб бериш учун тендер 2014 йил бошида эълон қилиниши мумкин.

1997 йилда фойдаланишга топширилган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳозирги кунда Аи-91, Аи-93, Аи-95 турдаги бензин, шунингдек, авиакеросин ва “Евро-2” стандартида дизел ёнилғиси ишлаб чиқармоқда.

Завод йилига 2,5 миллион тонна газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга.
XS
SM
MD
LG