Линклар

Боку полицияси Бош бошқармаси Наркотикларга қарши кураш ва жамоатчилик хавфсизлиги бўлими билан Озарбайжон пойтахтида ўтказган махсус амалиётда ўзбекистонлик ўнлаб аёл қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлигига таяниб Озарбайжоннинг АПА агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Бокунинг Насимий туманидаги “Инфинити” тунги клуби ва Хатой туманидаги “Долға” саунасида рейд ўтказган.

Амалиёт чоғида фоҳишабозлик билан шуғулланган 53 шахс - 45 нафар аёл ва 5 эркак ушланган.

Қўлга олинганларнинг аксари 16, 17 ва 18 ёшдаги ўзбекистонлик аёллар экани айтилмоқда.

Ҳозирда воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG