Линклар

Норозилик акцияси Қирғизистондаги Хитой ширкати ишини тўхтатиб қўйди


Қирғизистон жанубидаги Чўнголой туманида юзлаб намойишчи Хитойнинг Kaidi ширкати олтин қазиб чиқараётган конга олиб борадиган йўлни тўсиб қўйди.

Ўш вилояти расмийлари тартибсизликни бартараф қилиш учун пайшанба куни туманга камида 150 нафар милиция ходимини жўнатди.

Туман кенгаши раиси ўринбосари Қосимбек Абдулдаевнинг Озодликка маҳаллий раҳбарият Kaidi ширкати фаолиятини яна тўхтатишга мажбур бўлганини айтди.

Миллий минерал ресурслар секторидаги хориж кампанияларига қарши норозилик акциялари ўтказилгани боис ўтган йил августида фаолияти тўхтатиб қўйилган Kaidi ширкати пайшанба куни қайта ишга туширилган эди.

Ўтган ва жорий йилда шу каби норозилик акциялари сабабли Қирғизистон парламенти мамлакат шимолидаги Қумтор олтин кони бўйича Канаданинг Centerra Gold ширкати билан 2009 йилда имзолаган молиявий келишув шартларини қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG