Линклар

logo-print

Ироқдаги ҳужумда 12 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди


Бағдоднинг Садр шаҳарчаси, 2013 йил 16 май.

Бағдоднинг Садр шаҳарчаси, 2013 йил 16 май.

Ироқ пойтахти Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр шаҳарчасида икки автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 30 нафари яраланди.

Бир кун олдин Бағдоднинг шиалар яшайдиган мавзелари ва мамлакат шимолида содир этилган портлашларда камида 30 киши нобуд бўлган эди.

Ироқнинг сунний мазҳабидаги мусулмонлари билан шиалар етакчилигидаги ҳукумат ўртасида муносабат кескин тус олган бир пайтда мамлакатда зўравонликлар авж олмоқда.

Ироқда озчиликни ташкил этган сунний мусулмонлар Бош вазир Нурий Ал-Маликий ҳукуматини суннийларни ажратиб қўяётганлик ва таъқиб этаётганликда айбламоқда.

Пайшанба куни телевидение орқали қилган чиқишида Ал-Маликий “мазҳаблараро нафрат” зўравонликларга сабаб бўлаётганини урғулади.
XS
SM
MD
LG