Линклар

CBS News: Царнаев Бостон ҳужуми сабабини қайиқ бортига ёзган


Бостон марафонида портлаш содир этганликда гумон қилинган Жоҳар Царнаев.

Бостон марафонида портлаш содир этганликда гумон қилинган Жоҳар Царнаев.

АҚШнинг CBS News телеканали Массачусетс штатининг Бостон шаҳридаги марафонда портлаш содир этганликда гумон қилинган Жоҳар Царнаев ҳужумни АҚШнинг Ироқ ва Афғонистон каби мусулмон давлатларидаги олиб борган уруш учун ўч олиш мақсадида амалга оширгани тўғрисида ёзганини хабар қилди.

Номи ошкор этилмаган манбага таяниб CBS News нинг билдиришича, Жоҳар ҳужум сабабини 15 апрел кунги портлашдан бир неча кун кейин у топилган қайиқнинг деворига ёзган.

19 ёшда бўлган Жоҳар қайиқ деворига портлашдан кейин полиция билан бўлган отишмада ўлган 26 яшар акаси Тамерлан Царнаев “шаҳид бўлгани”ни ҳам ёзган.

Бостон шаҳридаги портлашда уч киши ўлган, 260 дан ортиқ одам яраланган. Қўлга олиш пайтида оғир яраланган Жоҳар Царнаев ҳозир Бостон шаҳри қамоқхонасининг тиббий марказида судни кутмоқда.

Агар айбдор деб топилса, Жоҳар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG