Линклар

АҚШда The Uzbek Times журнали чоп этилди


АҚШда ўзбекистонлик Фарҳод Султонов муассислигида The Uzbek Times журналининг биринчи сони чоп этилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, инглиз тилидаги янги нашр нафақат Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва урф-одатлари, балки инвестицион, иқтисодий ва туристик имкониятлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб боради. Бундан ташқари, журнал саҳифаларида америкалик таниқли экспертларнинг Марказий Осиё муаммоларига бағишланган таҳлилий мақолалари чоп этилади.

The Uzbek Times журналининг икки ойда бир марта нашр этиш режалаштирилган.

Фарҳод Султонов Америкада нашр этиладиган ўзбек тилидаги илк “Ватандош” газетасининг муассиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG