Линклар

logo-print
Англиялик футболчи Дэвид Бэкхем жорий мавсум охирида катта футболни тарк этишини билдирди.

Пайшанба куни 38 ёшли футболчи “Карерамни ҳозирги пайтда, яъни футболни энг юқори даражада ўйнаётган пайтимда якунлашга қарор қилдим”, деб билдирди.

Британия миллий жамоасининг собиқ капитани январда Франциянинг Пари Сен Жермен клуби билан беш ойлик шартномани имзолаган ва шартномадан келадиган даромадларини болаларга эҳсон қилган эди.

20 йил давомида Дэвид Бэкхем 19 та мукофотга сазовор бўлган. У 10 марта Премер Лига Чемпиони унвонини қўлга киритган. Бэкхем 4 та давлатнинг чемпиони бўлган Британиядаги ягона футболчидир.

У Реал Мадрид, Манчестер Юнайтед, Лос Анжелест Гэлэкси ва Пари Сен Жерменд жамоаларида тўп сурган.
XS
SM
MD
LG