Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриядаги Башар Ал-Ассад режимига босимларни кучайтиришларини таъкидлашди.

Вашингтонда пайшанба куни Обама ва Эрдўғон ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Сурия бўҳрони бош мавзу бўлди.

АҚШ президентининг таъкидлашича, сўзлашувлар пайти Сурияда Ассад режимига қарши курашаётган мухолиф кучларга ҳам моддий ҳам сиёсий дастак бериш масаласи муҳокама этилган.

Сўнгги икки йил давомида Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 70 мингдан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG