Линклар

Душанбе шаҳрида Тожикистон Адлия вазирлигининг жазони ижро этиш бош бошқармаси ходими маҳмуд Исмоилов устидан маҳкама бошланди.

Исмоилов ва яна уч нафар қамоқхона нозири махбус ўлимида айбланмоқда.

Хамза Икромов исмли махбус ўтган йил 20 сентябр куни Душанбе шаҳридаги биринчи сонли қамоқхонада оламдан ўтган эди.

Махбуснинг қариндошлари Икромов қийноқ оқибатида ўлганини даъво қилишган. Ҳуқуқ фаоллари Тожикистонда қийноқлар систематик эканини айтиб келишади.

Лекин, ҳуқуқ-тартибот органлари махбуслар ва уларнинг қариндошларининг қийноқлар борасидаги шикоятини камдан-кам холларда кўриб чиқади.
XS
SM
MD
LG