Линклар

Ню Йоркда сигарет контрабандаси билан шуғулланган жиноий тўда қўлга тушди


АҚШ полицияси Ню Йоркда сигарет контрабандаси билан шуғулланиб келган йирик жиноий тармоқни фош этди.

Тармоққа алоқадорлиги ишонилаётган 15 одам ҳибсга олинди. Келиб чиқиши фаластинлик бўлган бу шахслар таррор гуруҳлари билан ҳам алоқада бўлгани айтилмоқда.

Ню Йорк бош прокурори Эрик Шнейдерман ва полиция комиссари Рэй Келли пайшанба куни матбуот анжуманида жиноий тўда ҳеч қандай солиқ тўламасдан 55 миллион долларлик сигарет сотган.

Қўлга олиш пайти улар ёнидан қуроллар топилган. Айби исботлангани тақдирда улар 25 йил муддатгача қамоққа ҳукм этилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG