Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:05

ЕИ: Гей ва лесбиянкаларнинг 25 фоизи жинсий ориентацияси сабаб камситилади


Европа Иттифоқи Инсон ҳуқуқлари бўйича агентлигининг гомофобия бўйича ўтказган тадқиқотларига кўра, сўнгги беш йил мобайнида гей ва лесбиянкаларнинг 25 фоизи жинсий ориентацияси сабаб турли кўринишдаги камситиш ва таҳқирлашларга нишон бўлганлар.

Агентлик 93 минг респондент орасида сўров ўтказиб, шундай хулосага келди. 17 май - гомофобияга қарши кураш кунидир.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов¸ “гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч” деб таъкидлаган. Ўзбекистон жиноят кодексида "бесоқолбозлик" деб аталган гомосексуализм ўртача оғирликдаги жиноят сифатида малакаланади.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра, гомосексуализм билан шуғулланган фуқаролар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
XS
SM
MD
LG