Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:31

Пан Ги Мун ва Сергей Лавров Сочида учрашди


Сурияда қон тўкилишларни тўхтатиш бўйича халқаро анжуманни тезроқ ўтказиш керак.

Россиянинг Сочи шаҳрида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида кечган учрашувда бу ҳақда таъкидланди.

Ўтган ой АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Москвага сафари давомида Россия ва АҚШ тарафидан Суриядаги урушаётган томонлар ўртасида тинчлик музокаралари ўтказиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Сурия президенти Башар Ал-Ассад ҳокимиятни қўлида сақлаб қолиши эҳтимолидан ташвишланган мухолифат лидерлари ҳар қандай тинчлик ташаббусига шубҳа билан қарамоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида давом этаётган тўқнашувларда 70 мингдан зиёд одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG