Линклар

logo-print
Покистон шимолидаги Ҳайбар-Пахтунхва вилоятида иккита масжид ёнида содир этилган портлашлардан камида 10 одам ҳалок бўлди.

Портлашлар оқибатида 30дан ортиқ одам яраланди. Полицияга кўра, портлашлар масжидларда мусулмонлар жума номозини адо этаётган пайтда рўй берган.

Ҳозирча портлашларга масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ. Ҳукумат портлашни Толибон ҳаракати уюштирган, деган гумонда.
XS
SM
MD
LG