Линклар

logo-print
Ўзбекистон фуқаролари АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳаққини берувчи Green Cardга энг кўп мурожаат қилаëтган ва уни кўп ютаëтганлар рўйхатида. АҚШ Конгресси яқин келажакда бу дастурни ëпиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Green Cardнинг бекор бўлиш эҳтимоли¸ океан ортидаги “сеҳрли диëр” орзусида яшаëтган ўзбекистонликлар учун нимани англатади? OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали 20 май Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли суҳбатимизда ана шу ҳақда гаплашдик.


Айни кунларда АҚШдаги икки мухолиф партия – Демократлар ва Республикачилар ўртасида йиллардан бери қизғин тортишувга сабаб бўлиб келаëтган Иммиграция тизимини ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли қонун муҳокамалари белгиловчи босқичга кирди.

Ана шу ислоҳотлар доирасида кўриб чиқилаëтган таклифлардан бири АҚШ да доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи Green Card, аниқроғи Diversity Immigrant Visa (DV) дастурини буткул бекор қилиш ғоясидир.



1990 йилда Конгресс томонидан қабул қилиниб¸ 1995 йилдан кучга кирган Иммиграция Актига мувофиқ¸ муҳожирлар асос солган АҚШга ҳар йили 55 минг хориж фуқаросининг қонуний келиб¸ яшаб ва ишлашига рухсат этилган.

Бундай рухсат эса¸ АҚШ Давлат департаменти ҳар йилнинг октябр ойида эълон қиладиган бир ойлик жараëн давомида Green Cardга мурожаат қилган миллионлаб одам орасидан қуръа ташлаш йўли билан ютганларга келаси йил май ойида тақдим этилади.



Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери АҚШ Green Cardи соҳибига айланиш¸ эркин дунëда ишлаб пул топиш хаëлида бўлган ўзбекистонликлар орзусига айланди.

Ҳозирга қадар айнан шу дастур воситасида ўн минглаб ўзбекистонлик ўз оиласи билан АҚШдан мунтазам қўним топиб¸ Америка фуқаросига ҳам айланиб улгурди.

Кейинги бир неча йил мобайнида йилига 5000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси¸ Green Card соҳиби сифатида АҚШга кўчиб кетмоқда. Лотереяни ютганлар баробарида улар бевосита оила-аъзоларининг ҳам АҚШда яшаш ҳаққини қозониши инобатга олинса¸ Green Card билан кўчиб кетаëтган ўзбекистонликлар сонининг йилига бир неча ўн мингга етишини тахмин қилиш мумкин.

Агар АҚШ Конгрессидаги мухолифа партия вакиллари ¸ айрим конгрессменлар таклиф қилаëтган каби¸ Green Card лотереясини бекор қилиш юзасидан муросага эришсалар¸ минглаб ўзбекистонликларда “сеҳрли диëр” эшикларини қонунан очиб келган умид туйнуги бекилиши мумкин.

Бу орзуда яшаëтганлар орасида Сиз ҳам бормисиз?

Green Card дастури бекор этилса¸ бу Сиз учун нимани англатади?

АҚШга кўчиш орзусини юз минглаб ўзбекистонликлар ҳаëтий мақсадига айлантирган омиллар¸ Сизнингча¸ нималар?

Green Card лотереяси жараëнининг шаффоф ва ҳалол эканига ишонасизми?

Green Card дастури АҚШда муҳожирлар яратган демократик жамият устунларини ушлаб туришни мақсад қилган. Ўзбекистондан кўчиб бораëтган green cardчилар ана шу мақсадга хизмат қилаяптими?

Green Card бекор бўлса¸ бу малакали мутахассисларнинг ҳам АҚШ га қонунан келишини чекламай қолмайди. Бу Ўзбекистон каби давлатлар учун яхшими ëки ëмон?


Агар ҳозирга қадар OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзилларимизга қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат¸ дарҳол бу манзилларга сўров юборинг ва скайпдошларимиз сафига қўшилинг!






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG