Линклар

Ўзбекистон махсус хизматлари АҚШнинг Айдахо штатида террорчиларга ҳамфикрликда айбланиб қўлга олинган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов шахсини ўрганмоқда.

“Ҳозирги кунда бу йўналишда иш олиб борилаяпти. Қурбоновнинг кимлиги, қаердан экани тўғрисида ҳозирча ишончли маълумотлар йўқ”, деб хабар берди Ўзбекистон махсус хизматидаги манбага таянган ҳолда Россиянинг Новости ахборот агентлиги.

Ўзбекистонлик 30 ёшли Фазлиддин Қурбонов АҚШда 16 май куни ноқонуний тарзда портловчи модда сақлаганликда ва террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш йўналишида фаолият кўрсатаганликда гумонланиб қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG