Линклар

logo-print

Ироқдаги портлашларда 75 одам ўлди


Баакуба шаҳридаги портлашда 40 одам ҳалок бўлди.

Баакуба шаҳридаги портлашда 40 одам ҳалок бўлди.

Ироқда суний мусулмонларга қарши уюштирилган портлашларда 75 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Мазкур портлашлар содир этилган жума куни Ироқ тарихидаги энг қонли кунлардан бири бўлгани айтилмоқда.

17 май куни Ироқнинг Баакуба шаҳридаги сунийлар масжиди олдида содир этилган портлашда 40 одам ҳалок бўлди. Бағдоднинг сунийлар яшайдиган Амирия мавзесидаги портлашларда 20 одам ўлгани айтилмоқда.Бу каби портлашлар Мадаин ва Ал Фалужа шаҳарларида ҳам юз берди.

БМТ маълумотларида апрел сўнгги беш йил ичида Ироқдаги энг қонли ой бўлгани айтилади. Апрел ойида Ироқдаги зўравонликларда 700 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG