Линклар

ЕИ делегацияси Ашхабодни Озодлик мухбирини озод этишга чақирди


Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири Ровшен Язмуҳамедов.

Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири Ровшен Язмуҳамедов.

Европа Иттифоқи делегацияси Туркманистон раҳбарияти билан учрашуви чоғида Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири Ровшен Язмуҳамедовнинг қамоққа олинганидан ташвиш билдирди.

Бу ҳақда жума куни Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат мутасаддиси Кэтрин Эштоннинг вакили маълум қилди.

Маълум бўлишича, мазкур учрашув шу ҳафтанинг чоршанба куни Ашхабодда бўлиб ўтган. Учрашувда инсон ҳуқуқлари вазияти муҳокама этилган. Европа Иттифоқи расмийлари туркман ҳукуматини мухбирини ҳибсдан озод этишга чақирган.

30 ёшли Ровшен Язмуҳамедов 6 май куни Туркманобод шаҳрида қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG