Линклар

logo-print

АҚШда террорчиликда айбланаётган Фазлиддин Қурбонов устидан маҳкама 2 июл куни давом этади


Fazliddin Kurbanov

Fazliddin Kurbanov

АҚШнинг Айдахо штатида халқаро террор гуруҳи саналмиш Ўзбекистон исломий ҳаракатига молиявий ва техник ëрдам берганликда айбланиб қўлга олинган Фазлиддин Қурбонов жума куни ўтган биринчи суд тингловида ўзига билдирилган айбловларни тан олмаслигини айтди.

Associated Press ахборот агентилигининг хабар беришича, 17 май куни маҳаллий вақт билан соат 9 да Бойсе шаҳридаги федерал судга эҳтиёт чорасини белгилаш учун олиб келинган Фазлиддин Қурбонов тинглов жараёнида жуда кам гапирган ва ўзига билдирилган айбловларни тан олмаган. Судда у рус тилида гапирган, шунинг учун тингловга таржимон таклиф қилинган. Федерал суд Қурбоновга адвокат ҳам ёллаган.

Жума куни ўтган суд жараёнида эҳтиёт чораси юзасидан ҳукм чиқарилмади. Расмийларга кўра, жараён сешанба, яъни 21 май куни давом этади. Унгача Фазлиддин Қурбонов Ада округи қамоқхонасида сақланади. Хабарларда айтилишича, Қурбоновга нисбатан билдирилган уч айблов юзасидан суд жараёни 2 июл куни бошланади.
XS
SM
MD
LG