Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:10

Афғонистонда узлуксиз чиқадиган ўзбекча ТВ иш бошлади


Ўзбеклар зич яшайдиган Шибирғон шаҳрида Афғонистонда илк марта ўзбек тилида 24 соат эфирга чиқадиган телевидение ўз дастурларини ëйинлади.

Янги ташкил этилган "Ботир ТВ"га раҳбар этиб парламент депутати Иноятулло Фараҳманд тайинланди.

"Ботир ТВ" телевидениесини молия билан таниқли ўзбек генерали, "Жумбеши миллий" партиясининг раҳбари Абдурашид Дўстим таъминлаши айтилмоқда.

Кобулдан ўз дастурларини дарий тилида узатувчи "Ойна" телевидениеси ҳам Абдурашид Дўстумга тегишлидир.

Янги телеканланинг мақсади Афғонистонда яшовчи туркийзабон халқларга хизмат қилиш экани билдирилди.
XS
SM
MD
LG