Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Ҳиротда Алишер Навоий мақбараси қайта тикланди


18 май куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоий мақбараси тантана билан қайта очилди.

500 дан ортиқ киши қатнашган бу тадбирда Ҳирот раҳбарияти ва жамоатчилиги вакиллари қатнашгани билдирилди.

Ҳирот шаҳрининг Гавҳаршодбегим боғидаги мазкур мақбарани қайта қуриш ўтган йили августида бошланган эди.

Мир Алишер Навоий қабри устидаги мақбара тўққиз йил олдин Ўзбекистон ҳукумати буйруғига биноан халқаро Бобур жамғармаси томонидан бузилган.

Ўзбекистон расмийлари қадимги мақбара ўрнига замонавий бино барпо этишни режалаганлар.

Бироқ, Афғон расмийларига кўра, Ўзбекистон лойиҳасига БМТнинг маданият жамғармаси - ЮНЕСКО қарши чиққан, мақбаранинг Темурийлар даври меъморчилик услубига мос бўлишини талаб қилишган.
XS
SM
MD
LG