Линклар

Россияда кинорежиссёр Алексей Балабанов оламдан ўтди


Россиялик кинорежиссёр Алексей Балабанов.

Россиялик кинорежиссёр Алексей Балабанов.

54 ёшли кинорежиссёр Алексей Балабанов шанба куни Петербург яқинидаги Солнечное қишлоғида вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Балабанов “Ука” (Брат) ва “Ука-2” (Брат -2), “Ярамаслар ва инсонлар ҳақида” (Про уродов и людей), “Юк 200” (Груз 200), “Уруш” (Война), “Морфий” ва “Гўлах” (Кочегар) филмларини суратга олган режиссёр сифатида маълум ва машҳурдир.

Унинг сўнгги “Мен ҳам истайман” (Я тоже хочу) картинаси 2012 йили экранларга чиққан. Мазкур филм премерасидан кейин Балабанов кино соҳасини тарк этишини айтган.

Алексей Балабанов кино соҳасида кўплаб маҳаллий ва халқаро мукофотлар лауреати бўлиб ҳисобланади.

Режиссёр билан видолашув маросими 21 май куни “Ленфилм” киностудиясида ўтказилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG