Линклар

logo-print
Россия мухолифатининг галдаги норозилик намойиши 12 июн куни Москвада бўлиб ўтади.

Акциянинг асосий мақсади “Болотний иши” бўйича ҳибсга олинган мухолифатчиларни қўллаб-қувватлашдир, деб ёзди “Сўл жабҳа” мувофиқлаштирувчиси Сергей Удалцов ўзининг Твиттер микроблогидаги саҳифасида.

“Жаллодларга қарши юриш” деб номланажак акциянинг фуқаролар ташаббуси экани, мухолифатнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаши эса унга кўмак кўрсатиши айтилмоқда.

Юриш йўналиши кейинроқ белгиланади, шундан сўнг бу ҳақда Москва мэриясига билдирилади.

Россия мухолифатининг аввалги кўп минг кишилик намойиши 6 май куни – Болотний майдонида намойишчилар билан полиция тўқнашган куннинг бир йиллиги муносабати билан ўтказилганди.
XS
SM
MD
LG