Линклар

logo-print

Евровидениеда даниялик қўшиқчи ғолиб бўлди


Евровидение-2013 танлови ғолибаси Эммели де Форест (марказда).

Евровидение-2013 танлови ғолибаси Эммели де Форест (марказда).

Шанба оқшомида Швециянинг Малмё шаҳрида ўтказилган Евровидение-2013 танловида даниялик Эммели де Форест ғолиб чиқди.

281 балл жамғарган даниялик қўшиқчига овоз беришда иштирок этган 39 мамлакатдан 8 таси энг юқори – 12 баллдан берганлар.

Иккинчи ўрин 234 балл йиққан озарбайжонлик Фарид Мамедовга, учинчи ўрин эса 214 балл жамғаролган украиналик Злата Огневичга насиб этди.

Мазкур шоуни бутун дунё бўйлаб миллионлаган мухлислар томоша қилдилар.
XS
SM
MD
LG