Линклар

Киевда иқтидордаги партия ва мухолифат тарафдорлари тўқнашди


Украина пойтахти Киевда кеча бўлиб ўтган оммавий намойишдаги тўқнашув чоғида бир неча киши жароҳат олди.

Полиция маълумотларига кўра, кеча ҳукмрон Регионлар партияси томонидан уюштирилган манифестация иштирокчилари мухолифатдаги Свобода партияси тарафдорлари билан тўқнашган.

Айтилишича, намойиш чоғида Свобода тарафдорлари мухолифларига қарши шиша ва тош отиб, таркиби ҳали аниқланмаган газ буриқсита бошлаганлар. Пировардида бир неча киши яраланган.

Аввалроқ Свобода партияси вакиллари 2015 йилги президентлик сайловларида мухолифатдан ягона номзод кўрсатишга қарор қилган УДАР ва Баткившчина партияларига қўшилганларини билдиргандилар.

Кўп минг кишилик намойиш кеча фақат Киевдагина эмас, Украинанинг Симферопол шаҳрида ҳам ўтказилди. У ерда намойишчилар Сталин бадарға қилган ва шу туфайли қурбон бўлган қрим татарларини ёдга олдилар.
XS
SM
MD
LG