Линклар

Ҳиндистон вице-президенти Ўзбекистонга келади


Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансорий.

Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансорий.

Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансорий 21 майдан 24 майгача Ўзбекистонга сафар қилади. Бу ҳақда Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Сафар чоғида Ҳиндистон вице-президентининг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, Муҳаммад Ҳамид Ансорий Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокара олиб боради. Учрашувда томонлар Афғонистондаги вазият, террорчиликка қарши кураш, иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа масалаларни муҳокама қиладилар.

Ансорий Ҳиндистоннинг Ўзбекистонга келаётган илк вице-президентидир.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги мол айланмаси тақрибан 200 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ҳиндистон Ўзбекистонга асосан дори-дармон экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG