Линклар

Хитойнинг янги Бош вазири Ҳиндистонга илк сафарини бошлади


ХХР Бош вазири Ли Кэцян.

ХХР Бош вазири Ли Кэцян.

Хитойнинг янги Бош вазири Ли Кэцян хорижга биринчи сафарини якшанба куни Ҳиндистондан бошлади.

Дунёнинг энг кўп аҳолига эга бўлган икки давлати раҳбарлари ўртасидаги музокараларда узоқ йиллардан бери ечимини топмай келаётган чегара муаммоси ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Хитой Ҳиндистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

19 май куни Лининг Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингҳ билан музокара олиб бориши режаланган.

Ҳиндистонга уч кунлик сафари тугаганидан сўнг Швейцария ва Германияга жўнаб кетиши олдидан Хитой Бош вазири Покистонга ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG