Линклар

logo-print
АҚШдаги "Powerball" лотереяси ташкилотчилари ютуқ миқдори 590,5 миллион доллар бўлган битта лотерея Флорида штатида сотилганини эълон қилди.

Улкан ютуқ 10, 13, 14, 22, 52 ва қўшимча 11 рақамларини белгиланган лотерея соҳибига берилиши шанба куни кечқурун маълум бўлди.

Ютуқ соҳиби ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Нархи икки доллар турадиган битта лотереянинг ўйинда ютиб чиқиш имконияти 175,2 миллионтадан битта холос.

АҚШ тарихида энг катта лотерея ютуғи 2012 йил март ойида 656 миллион долларни ташкил қилган.

Ўшанда рекорд даражадаги ютуқ Иллинойс, Канзас ва Мэриленд штатларидаги дўконлардан лотерея сотиб олган уч шахс ўртасида бўлишиб олган эди.

АҚШда 5 минг доллардан ошган ҳар қандай лотерея ютуғининг 25 фоизи давлатга федерал солиқ сифатида тўланиши шарт.
XS
SM
MD
LG