Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати аскарлари ва Ҳизбаллоҳ жанггарилари Қусайрга ҳужум бошлади


Сурия инсон ҳуқуқлари обасерваторияси ташкилоти Сурия ҳукумати кучлари Ливандаги Ҳизбаллоҳ гуруҳи жанггарилари билан исёнчилар назоратида бўлган Қусайр шаҳрига ҳужум бошлаганини билдирди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилотга кўра, учқичлар ва артиллерия томонидан шиддатли бомбардимон қилинганидан сўнг ҳукумат аскарлари танклар мадади билан Қусайр шаҳрига ҳужум бошлаган.

Отишмалар пайтида камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ташкилот жангларда “Ҳизбаллоҳ жанггарилари муҳим рол ўйнаётгани”ни урғулаган. Сурия давлат телевидениеси Қусайрда армия қисмлари “террорчилар бўйнидаги сиртмоғини торайтира бошлаганини”ни хабар қилган.

Айни пайтда, якшанба куни Москвада сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия можаросини тинч йўл орқали ҳал қилиш бўйича халқаро анжуман келаси ойда ўтказилишига умид билдирди.

Вашингтон ва Москва Сурия режими ва мухолифати вакилларини музокаралар столига олиб келишга келишиб олганини эълон қилган.

Бироқ ҳозирча сўзлашувлар муддати белгиланмаган.
XS
SM
MD
LG