Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Ҳиндистондан ҳарбий ёрдам сўрамоқчи


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг матбуот котиби Аймал Файзи мамлакат раҳбарининг душанба куни Деҳлига бошланадиган уч кунлик сафари чоғида Ҳиндистондан ҳарбий ёрдам сўраш ниятида эканини билдирди.

Карзайнинг сафари бир-бирига ашаддий душман бўлган Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегарада таранг вазият юзага келган пайтга тўғри келмоқда.

Аймал Файзига кўра, Деҳлига ташрифи чоғида президент Карзай яқинда Афғонистон-Покистон чегарасида рўй берган қуролли тўқнашувни муҳокама қилиб Ҳиндистондан “Афғонистон чегара кучлари қудратини оширишда ёрдам сўраши”ни айтди.

Шу ой бошида баҳсли Дуранд чегарасида икки давлат сарҳадчилари ўртасида тўқнашув рўй берди.

Афғонистон ҳукумати отишмада бир полиция ходими ҳалок бўлганини билдирган.

Покистон эса қуролли тўқнашув Афғонистон томонининг эҳтиётсизлиги сабаб келиб чиққанини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG