Линклар

Шимолий Корея сўнгги икки кунда қисқа масофага учадиган тўртинчи ракета синови ўтказди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шимолий Корея ўз ракетасини якшанба куни Япон денгизи томон учирганини маълум қилди.

Шанба куни Пхенян ўзининг шарқий соҳили томон учта ракета учирган эди.

Жанубий Кореянинг Бирлашиш масалалари бўйича вазири Ким Ҳюнг-Сёк, ракета учирилишидан олдин, синов минтақага таҳдид экани ва уни дарҳол тўхтатиш кераклигини таъкидлади.

19 май куни эрталаб Москвада сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Шимолий Кореянинг сўнгги хатти-ҳаракатидан ташвишда эканини таъкидлаб Пхенян расмийларини музокаралар столига қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG