Линклар

Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан жосусликликда айбланган америкалик дипломат Райан Фогл Москвани тарк этди.

Бу ҳақда хабар қилган НТВ телеканали АҚШнинг Москвадаги элчихонаси учинчи котиби Райан Фоглнинг Шереметъево аэропортида паспорт назоратидан ўтаётгани аксланган тасвирларни намойиш этди.

Федерал хавфсизлик хизматининг қайд этишича, Фогл 14 майга ўтар кечаси Россия махсус хизматлари ходимини жосусликка ёллашга уринаётган пайтда ушланганди.

Ўшанда Москва Фоглни “исталмаган шахс” ўлароқ эълон қилиб, ундан тез орада мамлакатни тарк этишни талаб қилган.
XS
SM
MD
LG