Линклар

Европа Иттифоқи Россиядаги инсон ҳақларига оид вазиятни танқид қилди


Европа Иттифоқи вакиллари Москванинг Болотний майдонидаги намойишда иштирок этган фаоллар ҳибсга олинишини кескин танқид қилган.

Европа Иттифоқи вакиллари Москванинг Болотний майдонидаги намойишда иштирок этган фаоллар ҳибсга олинишини кескин танқид қилган.

Европа Иттифоқи Россиядаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятни танқид қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Европа Иттифоқи вакиллари томонидан якшанба куни ёйинланган баёнотда Москванинг Болотний майдонидаги намойишда иштирок этган фаоллар ҳибсга олиниши ва чет элдан молиявий ёрдам олувчи нодавлат ташкилотларига “хориж агенти” ўлароқ рўйхатдан ўтиш мажбуриятини юкловчи қонуннинг қабул қилиниши юзасидан ташвиш изҳор қилинган.

Ҳужжат муаллифлари Россиядаги нодавлат ташкилотларига оид вазият ривожини кузатиб боришларини билдирганлар ва Россия расмийларини адвокатлар ишига тўсқинлик қилмасликка чақирганлар.

Баёнот инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Россия расмийлари иштирокида жума куни Брюсселда ўтказилмиш учрашув натижалари асосида қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG