Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:58

Ўзбекистон мактабларига минглаб компютер етишмаяпти


Ўзбекистонда таълим олаётган бошланғич синф ўқувчиларига 17218 та, юқори синф ўқувчиларига эса 8695 та компютер етишмаяпти.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, мазкур муаммони ҳал қилиш учун “Умумтаълим мактабларидаги чет тили кабинетларини ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникацион ва техник воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари” лойиҳаси тасдиқланган. Лойиҳада мактабларга компютерлар, проекторлар, маркер билан ёзишга мўлжалланган оқ доска, ТВ-тюнер ва бошқа жиҳозлар етказиб бериш кўзда тутилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон умумтаълим мактабларида 9870 та компютер синфи, 4692 та видеопроектор, 26 та электрон доска ва 302 номдаги электрон дарсликлар бор. Шунингдек, 1068 та мактаб лингафон хоналарига эга.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозирги пайтда 9779 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG