Линклар

Ўзбекистон Хитойдан 300 тракторни тендер танловисиз сотиб олади


Ўзбекистон далалари ҳозир ҳам совет замонида ишлаб чиқарилган тракторларни кўп учратиш мумкин.

Ўзбекистон далалари ҳозир ҳам совет замонида ишлаб чиқарилган тракторларни кўп учратиш мумкин.

“Ўзагропромашсервис” уюшмаси Хитойдан 300 дона трактор сотиб олади. Уюшма вакилининг Озодликка айтишича, бу тракторлар мавжуд қоидаларга истисно тарзида, тендер танлови ўтказилмасдан харид қилинади.

- Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2013 йилги қарорига кўра, Хитой тракторларини сотиб олаяпмиз¸ - дея билдирди ўзини Абдуҳаким деб таништирган “Ўзагропромашсервис” уюшмаси вакили.

Субатдошга кўра, Хитойдан сотиб олинадиган гусеницали тракторлар тендердан ташқари ҳолатда сотиб олинса-да, улар Ўзбекистонга жўнатилишидан олдин Хитойнинг ўзида техник инспекция қилинади.

“Ўзагропромашсервис” вакили бу тракторлар пировардида фермерларга лизингга берилишини билдирди.

- Бу тракторлар Хоразм, Қорақалпоғистон каби зич тупроқли ерларни ишлашга мослашган гусеницали тракторлардир. Сургичлари ҳам бор. Ер суриши мумкин. 2012 йилда Ўзбекистон ҳудудида синовдан ўтиб, яхши натижалар бергани учун айнан Хитой тракторларини харид қилишни маъқул кўрдик, - дейди “Ўзагропромашсервис” вакили Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра, дизел ëнилғиси билан ишлайдиган бу тракторга Британиянинг ”RICARDO” ширкати ишлаб чиқарган кучли мотор ўрнатилган:

- YTO русумидаги бу тракторлар дунëнинг 70 мамлакатида ишламоқда. Халқаро сертификати бор. Трактор Ўзбекистонда текширилиб, сертификатланган, - дейди суҳбатдош.

Нега Хитой тракторлари имтиëзли тарзда тендерсиз сотиб олинмоқда?

Бу саволимизга жавоб берган “Ўзагропромашсервис” вакили Хитой тракторлари қўшимча тендерсиз сотиб олинаëтганини таъкидлади:

- Қўшимча тендер ўтказилмасин дейилган, тушуняпсизми? Ўзи олдин тендер ўтказилган АҚШ, Украина, Россия ва Хитой орасида илгари тендер ўтказилган. Ўша тендерда бу тракторни танлашди. Шунинг учун қўшимча тендер ўтказилмасин, дейишди. Агар фақат гусеницали трактор бўлганида тендер қилинарди, - дея таъкидлади ўзини Абдуҳаким дея таништирган “Ўзагропромашсервис” вакили.

Уюшма вакили билан суҳбат асносида бу тракторлар хариди келаси 10 кун ичида амалга ошажаги англашилди.

Шу кунларда уюшма вакиллари Хитойнинг China National Machinery Industry Corporation ширкати билан тракторлар хариди бўйича якуний келишувларни имзолаш арафасида экани ҳам маълум бўлди.

Тракторлар савдоси тижорат банклари ажратган кредитлар ва лизинг ширкатлари сармояларига таяниб амалга оширилишини билдирилди.

Ўзбекистон бозорига тендерсиз трактор сотаëтган Хитой ширкати бундан олдин мамлакатдаги “Узгеобурнефтегаз” ширкатига экскаватор ва бошқа техника воситаларини етказиб берган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг China National Machinery Industry Corporation ширкати шу пайтгача Ўзбекистонга 20 миллион долларлик техника сотган.

Трактор ва сиëсат

Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникалари ва тракторлар ишлаб чиқарадиган Марказий Осиëдаги ягона давлатдир.

Совет даврида Тошкентда ишлаб чиқарилган тракторлар ва пахта териш машиналари дунëнинг ривожнаëатган мамлакатларига экспорт қилинган.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин мамлакатга трактор импорт қилина бошланди.

Аввалига АҚШнинг “Кейс” ширкатлари ишлаб чиқарган тракторлар Ўзбекистонга келтирилди.

Америка тракторларининг Ўзбекистон далаларига келиши АҚШ–Ўзбекистон муносабатларининг энг яхши деб билинган 1996-98 йилларга тўғри келди.

Тошкент ва Москва ўртасида муносабатлар совуқлашган пайтда Россияда ишлаб чиқариладиган “Дон” ғалла ўриш комбайнларининг Ўзбекистон бозорига кириб келишига тўсқинликлар кузатилди.

Рус комбайнлари Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқарилаëтган пайтда “Класс-Доминатор” комбайнини ишлаб чиқарадиган Германия ширкатига Ўзбекистонга кенг йўл очилди.

Бу эса “тасодифан” Германиянинг Европа Иттифоқида Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилган 2007 йилга тўғри келди.

Андижон қирғини юзасидан ўзбек режимига нисбатан 2005 йилнинг кузида киритилган ЕИ санкциялари Германия ташаббуси билан 2007 йилда юмшатилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG