Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:55

Ўзбек милицияси қидираётган қашқадарёлик Нижний Новгородда ушланди


Ўтган чоршанба куни Нижний Новгород шаҳрида халқаро қидирувда бўлган 32 ёшли қашқадарёлик фуқаро милиция ходимлари томонидан ушланди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Нижний Новгород вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Алена Чеботковага кўра, қашқадарёлик фуқаро Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан 2009 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган.

- 32 ёшли фуқаро қотиллик ва давлатга қарши жиноят қилганликда айбланиб, қидирувга берилган. Ҳозирда Нижний Новгород прокуратураси билан ҳамкорликда уни ҳибсга олиш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда, деди Алена Чеботкова.

Нижний Новгород милицияси маълумотига кўра, қашқадарёлик фуқаро Нижний Новгородга оиласи билан яқинда келиб, киракашлик қилиб тирикчилик қилаётган бўлган.
XS
SM
MD
LG