Линклар

Москва суди Pussy Riot аъзосидан битта айбловни олиб ташлади


 Мария Алехина суд залида.

Мария Алехина суд залида.

Москва суди Pussy Riot аъзоси Мария Алехинадан қамоқхона тартибини бузганлик айбловини олиб ташлади.

Алехина қамоқхонада жами тўрт марта ички тартибни бузганликда айбланган.

Улардан иккитасида Мария колонияда “эрталаб кеч туриш”, яна иккитасида эса “колония ходимига қўпол муносабатда бўлиш”да айбланган.

Бугун Москва суди Алехинадан “эрталаб кеч туриш” айбловини олиб ташлади.

Алехина бу айбловлар унинг адвокат иштирокисиз кўрсатма беришдан бош тортгани ва Европа судига йўлланган аризани адвокатга беришга ҳаракат қилгани учун берилганини таъкидлаб келади.

22 май куни суд Алехинанинг шартли равишда озодликка чиқариш борасидаги аризасини кўриб чиқади.

Pussy Riot гуруҳи ўтган йилнинг феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида “Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ куйлаган эди.

Гуруҳнинг уч аъзоси безориликда айбланиб маҳкамага тортилган. Ҳозирда Pussy Riot гуруҳининг икки аъзоси Надежда Толоконникова и Мария Алехина қамоқда икки йиллик жазони ўтамоқда. Бир аъзоси ўтган йилнинг октябр ойида шартли озод қилинди.

Pussy Riot панк гуруҳи қизлари қамалганидан сўнг Сахаров мукофотига тавсия этилди.
XS
SM
MD
LG