Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:06

Қозоғистон Таълим вазирлиги расмийси уй қамоғига олинди


Қозоғистон Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Саят Шаяхметов (ўртада).
Қозоғистон Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Саят Шаяхметов (ўртада).
Жума куни Қозоғистон Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Саят Шаяхметов мактаб қурилишига ажратилган маблағни ўзлаштирганликда айбланиб, уй қамоғига олинди.

Қозоқ молия полицияси маълумотига кўра, Шаяхметов Шарқий Қозоғистон вилоятидаги мактаб қурилишига ажратилган 9,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджет маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Шунингдек, ушбу ишга алоқадорликда гумонланаётган Таълим ва фан вазирлигининг қурилишлар бўйича бошқармаси бошлиғи А.Пак эса ҳибсга олиниб, тергов изоляторида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG