Линклар

Шимолий Корея сўнгги уч кунда қисқа масофага учадиган бешта ракетани синовдан ўтказди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, бешинчи ракета душанба куни эрталаб учирилган.

Пхенян ўзининг шарқий соҳили томон шанба куни учта ва якшанба куни битта ракета учирган эди.

Шимолий Корея бу ҳаракатини Сеул ва Вашингтоннинг таҳдидларидан мамлакатни ҳимоялаш ва мудофаа тизимини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳарбий амалиётлар эканини таъкидлаган.

Шимолий Корея феврал ойида учинчи ядровий синовни ўтказгани сабабли БМТ санкцияларни кучайтирганидан кейин Пхенян Жанубий Корея ва АҚШга бир неча марта таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG