Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:40

Yahoo ширкати Tumblrни 1,1 миллиард долларга сотиб олмоқчи


Yahoo интернет компанияси Tumblr блог сайтини 1,1 миллиард долларга сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба куни Нью Йоркда эълон қилинди.

2007 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва асосан ёшлар орасида машҳур бўлган Tumblr сайти ҳозирда қарийб 108 миллион фойдаланувчига эга.

37 ёшли Марисса Майер ўтган йили Google ширкатидан Yahooга ўтиб, раҳбар лавозимини эгаллаганидан кейин ёшлар учун мўлжалланган сайтларни, жумладан, Summlyни сотиб олган.
XS
SM
MD
LG