Линклар

Покистон собиқ президенти Мушарраф ҳибсдан чиқарилди


 Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон собиқ Бош вазири Беназир Бҳуттонинг ўлдирилишида айбланиб, ҳибсга олинган собиқ президент Парвез Мушарраф гаров эвазига озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда душанба куни маълум қилган Мушаррафнинг адвокати Салман Сафдарга кўра, Равалпинди шаҳар суди 20 минг АҚШ доллари эвазига Мушаррафни ҳибсдан озод қилиш бўйича қарор чиқарган.

Парвез Мушарраф 2007 йилги сайлов пайти ўлдирилган собиқ Бош вазир Беназир Бҳуттонинг хавфсизлигини таъминламаганликда айбланмоқда.

Мушарраф бу айбловни инкор қилиб, уни сиёсийлаштирилган, деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Айни пайтда Мушарраф 2006 йилда ўлдирилган нуфузли балуж етакчиси Наваб Акбар Бугтининг ўлимида ҳамда 2007 йилда нуфузли судъяларни ишдан четлатиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилишда ҳам айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG