Линклар

Душанба куни Ироқда рўй берган қатор бомба портлашларида 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Энг кўп портлашлар мамлакат пойтахти Боғдодда рўй бергани хабар қилинмоқда. Бир кун ичида у ерда автомобилларга ўрнатилган 10 бомба портлаган.

Боғдоднинг асосан шиа мусулмонлари истиқомат қилувчи ҳудудларида рўй берган портлашлар натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 150 киши жароҳат олган.

Ироқ жанубидаги Басра шаҳрининг шиалар маҳалларарида ҳам иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлаган.

Душанба кунги портлашларда сунний мусулмонлар ҳам жабр кўргани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳеч қайси тараф ҳужумлар масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ.

АҚШ ҳарбийлари 2011 йилда мамлакатни тарк этганидан бери Ироқда шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонлар ўртасида тўқнашувлар тез-тез юз бермоқда.

Суннийлар асосан шиалардан таркиб топган Ироқ ҳукуматини сунний озичиликка нисбатан тазйиқлар ўтказишда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG