Линклар

АҚШ марказидаги Оклахома штатида рўй берган кучли торнадо натижасида камида 51 киши ҳалок бўлди, жароҳат олганлар сони эса 100 дан ошди.

Кенглиги 1,6 километрни ташкил этган табиий офат Оклахома-сити яқинидаги Мур шаҳрига энг кўп зарар етказди.

Кучли бўрон пайтида кўплаб уйлар ва бинолар вайрон бўлган. Камида иккита мактаб кучли зарар кўргани ҳақида харбар қилинмоқда.

Маҳаллий ҳукумат вакилларига кўра, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин.

АҚШнинг Миллий Об-ҳаво Хизмати торнадодаги шамол тезлиги соатига 320 километрни ташкил этганини маълум қилди.

Маҳаллий аҳоли торнадо келиши ҳақида олдиндан огоҳланритилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG