Линклар

logo-print
Сербия ва Косово бош вазирлари Европа Иттифоқи воситачилигида яна бир бор учрашишади.

Сешанба куни Брюсселда ўтадиган учрашувда Сербия бош вазири Ивица Дачич ва унинг косоволик ҳамкасби Ҳошим Тажи икки тараф ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга оид эришилган келишувни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказади.

Душанба куни минтақага сафар қилган Германия Ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле 19-апрелда эришилган келишувни “тарихий” дея олқишлади ва уни амалга оширишда “конкрет қадамлар” қўйишга чақирди.

Косово 2008 йилнинг февралида Сербиядан мустақиллигини эълон қилган. Косово мустақиллигини юзга яқин давлат тан олган.

Сербия эса ҳамон Косово мустақиллигини тан олмай келади.

Муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувга эришилиши Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига оид музокараларга йўл очиб беради.

Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш талабномаси жорий йилнинг июн ойи оҳирида муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG