Линклар

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол жамоаси 21 май куни Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб учрашувида Тайланднинг “Бурирам Юнайтед” жамоаси билан майдонга тушди.

Ўйин “Бунёдкор” стадионида ўтди ва унда мезбон жамоа оқ рангли либосда, меҳмон жамоа эса тўқ-кўк рангли либосда ўйнади.

Ўйинда Миржалол Қосимовнинг шогирдлари бир неча бор ҳужум уюштирди, аммо гол ура олмади. Натижада, бу жамоа ОЧЛ-2013 чорак финалига чиқиш имконини бой берди.

Эслатамиз, 14 май куни Тайландда ўтган нимчорак финалининг дастлабки учрашувида “қалдирғочлар” мезбонларга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG