Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:27

Қирғизистон АҚШ ҳарбий базасини Манасдан чиқаришга қарор қилди


Қирғизистон ҳукумати Манас халқаро аэропортида жойлашган АҚШ ҳарбий базасини чиқаришга қарор қилганини маълум қилди.

Бу ҳақда АҚШ билан имзоланган келишув муддати 2014 йилнинг 11 июлида тугайди.

Қирғизистон ҳукумати сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, ушбу шартномани узайтирмасликка қарор қилинган ва тез орада бу қарор парламент муҳокамасига берилади.

НАТО раҳбарияти Манас аэропортидан Афғонистондаги қўшинларни олиб чиқишда транзит маркази сифатида фойдаланиб келмоқда.

Бу база АҚШнинг минг нафар атрофида ҳарбийси ва бир неча ҳарбий самолётларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG