Линклар

logo-print

Россия ва Озарбойжон Евровидение натижасини қайта текширтирмоқчи


Россия ва Озарбойжон Евровидение қўшиқлар танлови натижаларини аниқлаш чоғида қонунбузарлик бўлганини тахмин қилмоқда.

Озарбойжонликларнинг россиялик иштирокчи Дина Гариповага умуман овоз бермагани ҳақидаги натижа, икки давлат расмийлар тахминича, нотўғридир.

Сешанба куни Москвада Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашган Озарбойжон Ташқи ишлар вазири Элмар Маммадёров озарий маҳаллий мобил комапанияларида қайд этилган овозлар сонига кўра, Дина Гарипова иккинчи ўринда бўлганини маълум қилди.

Бунинг натижасида эса Евровидение танловида бешинчи ўринни олган Дина Гарипова қўшимча 10 баллдан асоссиз равишда маҳрум қолган.

Россия Ташқи ишлар вазири бундай ҳаракат жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG