Линклар

Россия Монополияга қарши федерал хизмати Ўзбекистонда ишлаётган Perfectum Mobile ва Uzmobile уяли алоқа компанияларини МТСга қарши тил бириктириб, иш кўрганликда айблади.

РИА Новости агентлиги берган хабарга кўра, федерал хизмат бу борада ўз суриштирувини бошлаган.

Хизмат расмийлари бу икки уяли алоқа операторлари асосий рақиб кўрилган МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси — Ўздунробита ширкатини бозордан сиқиб чиқаришга уринган, деб иддао қилмоқда.

Жорий йил 22 апрел куни Тошкент шаҳар Хўжалик суди “Ўздунробита” мобил алоқа ширкатини банкрот, деб эълон қилган эди.

Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2012 йил ноябр ойида чиқарган қарорига биноан "Ўздунробита" ширкати ўз зиммасига юклатилган 600 миллион долларлик молиявий мажбуриятини бажара олмаган, деб топилган ва унинг мол-мулки ҳақдорларга ўтказиб бериладиган бўлган.

Фаолияти тўхтатилгунига қадар "Ўздунробита" Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди.

Алоқа доираси мамлакатнинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олувчи оператор 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатган. Бу Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизидан кўпроғини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG