Линклар

АҚШ: Террорчиликда айбланган Фазлиддин Қурбонов судгача ҳибсда қолади


АҚШнинг Айдаҳо штатида халқаро террор гуруҳига ёрдам берганликда айбланиб қўлга олинган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов суд бошлангунча ҳибсда қолади.

Қурбонов сешанба куни унга нисбатан эҳтиёт чорасини тайинлаш маҳкамасида қатнашиш ҳуқуқидан бош тортди.

Бу эса унга нисбатан қўйилган уч айблов юзасидан ўтадиган суд жараёни бошлангунча у ҳибсда қолишини англатади. Суд 2 июл куни бошланади.

Ўзбекистонлик 30 ёшли Фазлиддин Қурбонов АҚШда 16 май куни ноқонуний тарзда портловчи модда сақлаганликда ва террорчилик ташкилотига ёрдам кўрсатганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Унга қўйилаётган айблов хулосасида айтилишича, Фазлиддин Қурбонов 2012 йил августидан 2013 йилнинг май ойигача террорчи ташкилот деб ҳисобланувчи Ўзбекистон исломий ҳаракатига моддий ва молиявий ёрдам бериб келган.
XS
SM
MD
LG